"Реал" Регилонни трансферга қўйди

Alisher
3 июн 2019, 10:08
Мадриднинг "Реал" жамоаси ўз ҳимоячиси билан хайрлашиш ниятида.

"Реал" ҳимоячиси Серхио Регилон шу ёзда жамоадан кетади. Ўйинчи жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг режаларидан жой олмаган. Регилоннинг "қаймоқранглилар" билан тузган шартномаси 2020 йил июнига қадар мўлжалланган.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 22та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS