"Реал" қишда ҳимоячи оладими?

Aslanov Jasurbek
2 янв 2024, 00:45
"Реал" қишки трансфер ойнасида янги ҳимоячи сотиб олмайдиган бўлди.

Маълумотларга кўра, "Реал" мутахассислари бозорни ўрганганидан сўнг янги жароҳатлар бўлмаса ҳимоя чизиғига янгилар керак эмас деган қарорга келишди.

Жароҳатларга қарамай, жамоадагилар уч нафар марказий ҳимоячи билан қолишга қарор қилишди: Антонио Рюдигер, Начо Фернандес ва Орельян Тчуамени. Тчуамени таянч ярим ҳимоячиси бўлишига қарамай, Карло Анчелоттига ҳимоя марказида ўйнашга рози бўлди.

Агар ҳимояда муаммолар юзага келса "Реал" ёшлар жамоасидан футболчи чақиради ёки бошқа позициядагилардан фойдаланади. "Реал"дагилар Эдер Милитао ва Давид Алабалар мартнинг охиригача сафга қайтишига умид қилишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›