

"Иско жуда ҳам ёшлигида бизнинг сафимизга келиб қўшилган ва биз кутганимиздек ҳозиргача катта ўсишга эришмоқда. У билан шартномани узайтириш борасида яқин кунларда эълон қиламиз, масала ҳал.
Бэйл - энг яхши ўйинчиларимиздан бири, ундан кўнглимиз тўқ. Бэйл бўйича таклиф олмадик. У ҳақда Моуриньо гапирди, бу шунчаки ҳурмат юзасидан эди.
Ҳозир исталган футболчини сотиб олиш мумкин. Бир йилдан кейин нима бўлишини кўрамиз, ҳозир бу ҳақда ҳеч ким билмайди", - деди Перес.




