

22 ёшли футболчининг нархи 60 миллион евро дея баҳоланаётган бўлса-да, клублар ўртасидаги яқинлик португаллар томонидан имтиёз (скидка) эълон қилиниши ва Диашнинг нархи пасайиши билан якунланиши мумкин.
Диаш ортда қолган мавсумда "Бенфика" билан 32 ўйинда қатнашди ва 3 та гол, 1 ассист қайд этди. Бундан ташқари Европа лигасида 6 ўйинда иштирок этган марказий ҳимоячи 1 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.



