«Реал» «Порту» ҳимоячиси Данилони сотиб олмоқчи

Narzulla Saydullayev
12 фев 2015, 09:02
«Порту» клуби ўнг қанот ҳимоячиси Данило «Реал» қизиқишлари доирасига кириб қолди.
Мадрид клуби 23 ёшли Бразилия терма жамоаси аъзосини мавсум тугаганидан сўнг сотиб олмоқчи, деб хабар бермоқда Marca нашри.

Данилонинг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Унга Каталониянинг «Барселона» клуби ҳам қизиқмоқда.

Футболчининг «Порту» билан амалдаги шартномаси 2016 йилда тугайди.

Бу мавсумда Португалия чемпионатида ҳимоячи 19та ўйинда 3та гол урди ва 1та голли пас оширди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›