"Реал" Погба учун янги таклиф тайёрлади (Sunday Mirror)

14 окт 2020, 23:47
"Қаймоқранглилар" молиявий инқироз даврида ҳам трансферлар учун катта маблағ сарфлаши мумкин.

Sunday Mirror хабарига кўра, "Реал" раҳбарияти ҳанузгача "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани харид қилиш фикридан қайтмаган. Таъкидланишича, испан гранди франциялик футболчи учун 70 миллион фунтлик таклиф тайёрламоқда.

Аввалроқ "қироллик клуби" Погбанинг трансферидан бутунлай воз кечгани, "қизил иблислар" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер 27 ёшли хавекни жамоада олиб қолишга уринаётгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sunday Mirror