«Реал» ўз рекордини такрорлади

Narzulla Saydullayev
11 сен 2016, 08:58
«Реал» Испания чемпионати доирасида «Осасуна»ни мағлуб этди (5:2).

Ўтган мавсумни ҳам қўшиб ҳисобласак мадридликлар кетма-кет 15-бор ғалабага эришишди. 1960/61 йилда ҳам клуб шундай ғалабали сериядан иборат рекордни қайд этганди.

Сўнгги бор «Реал» Ла Лигада 27 февраль куни очко йўқотганди. Ўшанда «Атлетико»га имконият бой берилганди (0:1).

Чемпионат мутлоқ рекорди «Барселона»га тегишли. Каталония клуби 2010/11 йилги мавсумда кетма-кет 16 учрашувда ғалаба қозонган.

Кейинги турда «Реал» сафарда «Эспаньол»га қарши ўйнайди. Бу ўйиндаги ғалаба Мадрид клубини ҳам чемпионат рекордчисига айлантиради.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com