"Реал" навбатдаги шов-шувли келишувга эришди?!
09 июн 2024 13:33
Янгиликлар
"Реал" навбатдаги шов-шувли келишувга эришди?!
Мадриднинг "Реал" ва Леверкузеннинг "Байер" клублари 2025 йилнинг ёзида "фармацевтлар"нинг 21 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Флориан Вирцнинг "қаймоқранглилар" ўйинчисига айланиши борасида келишувга эришди.
Мадрид клуби Вирцнинг эҳтимолий трансфер имкониятларини бир неча ойлардан буён ишлаб чиқаётганди. "Байер"нинг 21 ёшли футболчининг трансфери учун 150 миллион евро талаб қилиши мумкинлиги қайд этилмоқда.
Вирц ўтган мавсум барча мусобақаларда 49та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 20та ассист қайд этди. Ўйинчининг клуб билан амалдаги меҳнат келишуви 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt Вирцни 130 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар