"Реал" Наваснинг ўрнига 4 номзод топиб қўйди

Alisher
23 авг 2019, 16:56
Мадрид клуби дарвозабон қидириш ҳаракатига тушган.

"Реал" Кейлор Навас кетган тақдирда тўрт дарвозабондан бири билан шартнома тузади.

Булар Вилли Кабальеро, Пепе Рейна, Диего Бенальо ва Маартен Стекеленбурглардир.

Эслатиб ўтамиз, "Реал"нинг коста-рикалик дарвозабони 20 миллион евро эвазига ПСЖга ўтишга яқин.

Навас фаолияти давомида "Реал"дан ташқари "Саприсса", "Альбасете" ва "Леванте" клубларида ўйнаган.

Дарвозабон 2008 йилдан буён Коста-Рика терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca