

31 ёшли ўйинчининг янги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
Футболчи "Реал" академиясига 20 йил олдин, аниқроғи 2001 йилнинг 1 июлида келган эди.
У клубнинг ўсмирлар ва ёшлар жамоасида, "Кастилья"да ўйнаган, 2013/14 йилги мавсумдан эса асосий жамоанинг ўйинчиси ҳисобланади.
Футболчи ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



