"Реал" мухлислари Бэйл, Кроос ва Варанни ҳақорат қилишди

Aslanov Jasurbek
16 сен 2014, 12:44
"РЕал" футболчилари Гарет Бэйл, Тони Кроос ва Рафаэл Варан "Атлетико"га қарши 3 тур ўйинидан(2:1) сўнг мухлислар томонидан ҳақорат эшитишди.
Маьлумотларга кўра, футболчилар стадиондан чиқиш йўлида "Қироллик клуби" мухлисларининг катта гуруҳига дуч келишди. Уларнинг кўпчилиги футболчилардан дастхат олиш ниятидан эди, аммо баьзи мухлислар  Кроос ва Варанни ҳақоратомуз сўзлар билан сийлашди. Лекин улардан кўпроқ Бэйл номига бундай "ширин" сўзлар ёғилди, шу сабабли уэлслик футболчи мухлислар олдига келмай, машинасига ўтириб уйига равона бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико"га қарши ўйин пайти "Реал" мухлислари Карим Бензема ва Икер Касильясга ҳуштак чалиб норозиликларини намойиш этишганди.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›