

Мана шу мақсадда, сербиялик 56 ёшли мутахассис Завиша Милосавлевич айни пайтда юртимизда бўлиб турибди. Шунингдек, бугун болалар футболи бўйича яна бир мутахассис, "Реал Мадрид" академиясида фаолият юритувчи испаниялик Кико Зунига Тошкентга етиб келди.
Кико Зунига Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича ўзининг дастурини тақдим этди.

ЎФФ раҳбарияти томонидан бу дастур ўрганиб чиқилиб, маъқул деб топилса, Кико Зунига билан ҳам шартнома имзоланади. Испаниялик мутахассис ҳудудлардаги болалар футболи мураббийлари билан учрашиш, у ердаги ҳолатни ўрганиш мақсадида, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларига ташриф буюриши режалаштирилган.


