"Реал" Моратани камида 90 млн. еврога сотади
07 июл 2017 10:29
Янгиликлар
"Реал" Моратани камида 90 млн. еврога сотади
"Реал" раҳбарияти ўз ҳужумчиси Альваро Мората трансферидан камида 90 млн. евро ишлаб олмоқчи.
Маълумотларга кўра, "Реал" бу маблағнинг 80 млн. еврони тезда ўз ҳисобига ўтказиб олмоқчи, шу билан бирга "Қироллик клуби" яна 10 млн. евро бонусга умид қилмоқда. Мората хизматларига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда.
"Қироллик клуби"дагилар Испания терма жамоаси футболчисининг ўйинидан мамнун ва у билан хайрлашиш истагида эмаслар. "Қаймоқранглилар" бош мураббийи Зинедин Зидан Моратага унга ишонч билдираётганини айтган. Футболчининг илтимосига кўра, клуб унинг трансфери борасида музокаралар ўтказишга рози бўлди, аммо нархни пасайтирмоқчи эмас.
Олдинроқ, Мората "Манчестер Юнайтед" билан шартнома борасида келишувга эришгани эълон қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Фикрлар