

"Marca" тарқатаётган маълумотларга кўра, клубдагилар ПСЖ ярим ҳимоячиси Витинья номзодини кўриб чиқмоқда. 25 ёшли футболчи айни дамда 60 млн еврога баҳоланмоқда. Унинг парижликлар билан келишуви 2029 йил ёзига қадар давом этади.
Ушбу мавсумда Витинья барча турнирларда 50 ўйинда қатнашиб, 7 гол ва 5 ассист қайд этди.



