

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "қироллик клуби" 36 ёшли хорватга 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган янги битим таклиф этмоқчи.
Икки томон ҳам ҳамкорликни давом эттиришга тайёр ва келишувга эришишга яқинлар.
Модрич 2021/22 йилги мавсум жамоа сафида 17та ўйинда майдонга тушиб, 5та ассист қайд этди. 2012 йилнинг августидан бери Испанияда ўйнаётган хавбекнинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



