"Реал" "Милан"нинг 16 ёшли ярим ҳимоячисини нишонга олди

Aslanov Jasurbek
24 янв 2015, 10:20
Мадриднинг "Реал" клуби иқтидорлар излашда давом этмоқда.

"Қироллик клуби" мураббийлар штабини бу сафар "Милан" ярим ҳимоячиси Ҳошим Мастурга эътибор қаратди. Асли Марокашдан бўлган, бу 16 ёшли футболчи тез-тез жамоанинг асосий таркиби билан шуғулланиб туради. Филиппо Инзаги бу мавсумда уни беш бор қайдномага киритди, аммо Мастур бирор марта майдонга тушгани йўқ.

Мастур ўзининг кучли зарбаси, жисмонан бақувватлиги ва юқори техникаси билан ўз тенгқурларидан ажралиб туради.

Ўтган мавсумда футболчига "Барселона" "совчи" бўлганди, аммо "Милан" раҳбарияти Мастурни қўйиб юбормади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com