“Реал” машғулотларни бошлади (фото)

1 июн 2020, 22:56
Бугун, 1 июнь куни қироллик клуби аъзолари машғулотларни бошлашди.

Зидан шогирдлари 11 мартдан буён илк марта тўлиқ таркибда биргаликда шуғулланишди.

Коронавирус пандемияси туфайли кўплаб спорт мусобақалари қатори Испания чемпионати баҳсларига ҳам танаффус эълон қилинганди. Илгарироқ Примера 11 июнь кунидан бошлаб давом эттирилиши ҳақида расмий хабарлар эълон қилинди. 

“Реал” футболчилари 14 июнь куни “Эйбар” билан куч синашишади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Реал" ФК Твиттери