"Реал" Марсело ўрнига футболчи топди

Aslanov Jasurbek
27 дек 2018, 16:10
"Бетис" ҳимоячиси Эктор Фирпо фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" 22 ёшли футболчининг шартномаси кўрсатилган 50 млн. евролик бадал пулини тўлашга тайёр. "Қаймоқранглилар" Фирпони Марсело ўринбосари сифатида кўрмоқда. Ҳимоячи ёзда "Реал"га ўтиши керак.

Мадрид клубига футболчи учун курашда "Арсенал" ва "Манчестер Сити" рақобатчилик қилиши мумкин. "Шаҳарликлар" сентябрдан бери ҳимоячини кузатиб келмоқда.

Фирпо жорий мавсум ЛаЛиганинг 15та учрашувида майдонга тушиб, 3та гол урди ва 1та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›