

Мадридликлар мағлубиятсиз серияни 34та ўйинга етказиб клуб рекордини такрорлашди. 1989 йилда Лео Бенхаккер бошчилигида «Реал» кетма-кет 34 учрашувда ютқазмаганди.
Бу йил сўнгги бор «Реал» 6 апрель куни ЕЧЛ 1/4 финалида «Вольфсбург»га (0:2) ютқазганди.
«Галактикос» устози Зинедин Зидан клуб рекорди борасида ўз фикрларини билдирди.
«Бу билан барча йигитларни табриклайман. Айнан уларнинг меҳнатлари туфайли шундай натижага эришдик. Бизни қўллаб турган мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Бу серияни яна давом эттирмоқчимиз. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп», – дейди Зидан.




