UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  0 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  2 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  3 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  3 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  16 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  12 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0

"Реал Мадрид"нинг навбатдаги афсонаси клубни тарк этадими? Янгиликлар

"Реал Мадрид"нинг навбатдаги афсонаси клубни тарк этадими?

Вақт ҳеч кимни аямайди.

Яқиндагина, 2005 йил ёзида "Реал Мадрид"га 19 ёшли иқтидор соҳиби Серхио Рамос кўчиб ўтганди. Ҳозир эса у "Қироллик клуби" афсонаси, сардори ва фахрий футболчиси.

Бир ҳафтадан кейин Серхио Рамос футболчи учун сезиларли рақамлар - 34 ёшни қаршилайди! Клубда эса Переснинг ёши катта футболчилар учун бир темир қонуни мавжуд. Улар клуб афсоналари бўлса ҳам қонун ўзгармайди. Футболчи 32 ёшдан ошиши билан унинг шартномаси якунлангач, ҳамкорликни ФАҚАТ 1 йилга узайтиришни таклиф қилади! Бу муддат ичида футболчи қанчалик яхши иштирок этмасин, янги таклиф яна ўша 1 йил муддатга мўлжалланган бўлади. Ва ҳатто футболчининг исми Серхио Рамос бўлиб, у клубнинг чинакам сардори, афсоналаридан бири бўлса ҳам - 1 йил. Муҳокамага ўрин йўқ! 

Ҳозиргача истисно бўлмаган. Айнан шу қоида туфайли тажрибали, ажойиб ҳимоячи Пепе жамоани тарк этган. Ҳозирда у "Порту"да тўп тепмоқда.

Серхио Рамос - бу Рамос. Қаторасига УЕФА Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиққан тарихий "Реал Мадрид"нинг сардори у. Футболчи ўша юқори савиясини ҳам клубда, ҳам Испания терма жамоасида кўрсатишни давом эттирмоқда. Камдане-кам омадсиз ўйинларни инобатга олмасак, у замонамизнинг энг кучли ҳимоячиларидан биридир ва кетма-кет ўзига ҳос рекордларни янгиламоқда. Ким билади дейсиз, балки айнан у учун истисно тариқасида анъналарни четлаб ўтиши мумкиндир. 

Устига-устак "Сантьяго Бернабеу"нинг "вип-ложасида" ҳам ҳамма Рамосни яхши кўради, қадрлайди ва ҳамкорликни давом эттиришни истайди. Клубдагилар ва миллионлаб мухлислар Рамоснинг "Реал Мадрид" сафида фаолиятини якунлашини хоҳлашади. Кўрамиз, буларнинг барчаси Переснинг фикри ва унинг қонуни ўзгаришига етарли бўладими ёки йўқ.

Ҳозирда Серхио Рамоснинг "Мадрид" билан шартномаси яна 1 йилдан кўпроқ муддат амал қилади. Янги келишув футболчини бутунлай клубга боғлаб қўяди, лекин ҳозирча раҳбарият ўша гапда турибди - шартнома яна бир йилга узайтирилади ва 2022 йилнинг 30 июнгача амал қилади.  

Ҳимоячининг яна бир мақсади ўзи учун 5-ЖЧда, яъни 2022 йил Қатарда бўлиши режалаштирилшган мундиалда иштирок этиш. "Реал" сардорининг жисмоний ҳолатига эътибор қаратсак, бу реал нарсадек туюлмоқда. 

Серхио Рамоснинг 2022 йил Жаҳон Чемпионатида иштирок этиш нияти, уни олдиндаги мавсумлар ("Мадрид" сафидаги 16, 17 ва 18-мавсум)да ҳам юқори даражада қола олиши лозим! 

Ҳозирги кунда клуб сардори ва президенти муносабатларини идеал деб бўлмайди, лекин жамоани аввалроқ тарк этган афсоналар Рауль ва Касильясда - Рамос ва Перес ўртасидагидек муносабат бўлмаганлиги аниқ. 

Бугун Рамос клубнинг асосий юлдузларидан бири, сардори ва жамоа ичидаги чинакам сардор. Буни бош мураббий Зинедин Зидан ҳам қадрлайди, ҳамда бу факт шартнома борасидаги музокараларда муҳим роль ўйнаши турган гап. 

Ҳозирча томонлар шартнома муддатини узайтириш борасида келиша олишмади, ҳар икки томон ўзининг фикрини маъқуллашда давом этмоқда. Лекин томонлар аниқ бир тўхтамга шу йилнинг охирига қадар келишса ажаб эмас. 

Умид қиламизки, сўнгги 20 йилда "Қироллик клуби"нинг ҳеч бўлмаса битта афсонаси "Сантьяго Бернабеу" олқишлари остида профессионал фаолиятидаги охирги ўйинини ўтказади.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика