UZ

Сўнгги янгиликлар

20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  0 19:502024 йил ёзининг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Мавсум улар учун қандай ўтди?   0 19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  9 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  3 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2

"Реал Мадрид"га "Реал Сосьедад" ўнг қанот ҳимоячиси керак Янгиликлар

"Реал Мадрид"га "Реал Сосьедад" ўнг қанот ҳимоячиси керак

Мадриднинг "Реал" клуби яна ўнг қанот футболчиси Альваро Одриосолага қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради AS нашри.

"Қаймоқранглилар" ўнг қанот ҳимоясини кучайтириш ниятидалар ва ёш иқтидорли футболчини ўз сафларига қўшиб олиш ҳаракатига тушиб қолишди. 

Клуб раҳбарияти айнан 21 ёшли Одриосолага асосий таркиб футболчиси Дани Карвахалга рақобатчи ва зарур пайтда унинг ўрнини эгалловчи футболчи сифатида қарашмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Карвахаль юрагидаги муаммолар туфайли сафдан чиққанди.

Одриосола "Сосьедад" тарбияланувчиси ҳисобланади ва бош жамоада шу йилнинг январь ойида дебют учрашувини ўтказди. Бу мавсумда Альваро тўққиз ўйинда майдонга тушди ва икки бор шерикларига голли узатма етказиб берди.

Куни-кеча Одриосола Испания термаси сафида ҳам дебют қилди. Унда "Қизил фурия" ЖЧ-2018 саралаши доирасида Албанияга (3:0) ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Ҳимоячининг "Реал Сосьедад" билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган ва товон пули 40 млн евро этиб белгиланган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика