"Реал Мадрид" Хаби Алонсо билан келишувга яқин турибди

Omonjon To`xtamirzayev
7 ноя 2024, 20:58
Леверкузеннинг "Байер" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Мадриднинг "Реал" жамоаси сафига кўчиб ўтишга яқин турибди.

Маълумотларга қараганда, Испан клуби президенти Флорентино Перес бир неча ойдан буён Алонсо ва унинг атрофидагилар билан тўғридан-тўғри алоқада ва айнан ҳозирга келиб, томонлар келишувга эришишга жуда яқин. 

Бунга қисман "қаймоқранглилар"нинг охирги ўйинлардаги омадсизликлари ҳам сабаб бўлаётгани айтилмоқда. Эслатиб ўтамиз, "Реал" аввалига Ла Лигада "Барселона"га (0:4), кейинроқ ЕЧЛда "Милан"га имкониятни бой берди (1:3).

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: teamtalk.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›