"Реал Мадрид" туркиялик "Месси"га қизиқиш билдирмоқда

Оқил Абдубарноев
22 июн 2023, 20:55
Мадриднинг "Реал" клуби "Фенербахче"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Арда Гюлерга қизиқиш билдирмоқда.

Туркиялик футболчининг шартномасида товон пули 17,5 миллион еврони ташкил этади. Унга "Милан", "Барселона", ПСЖ ва Премьер-лига клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Матбуотда Гюлерни кўпинча "турк Мессиси" деб аташади. Бундан ташқари, апрель ойида бўлиб ўтган Фенербахче — Галатасарой учрашувида "Арда Гулер — турк Мессиси" ёзувига эга баннер осилган эди.

Арда мавсум давомида 35 учрашувда 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›