

"Реал Мадрид" клуби Жуд Беллингем трансферини деярли ҳал қилди. Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди. Ҳозирда музокаралар якуний босқичда. Футболчи билан шартноманинг шахсий талаблари ҳам деярли келишиб бўлинди. Ушбу трансфер масаласини тўлиқ ҳал қилиш учун "Боруссия Д" билан янги музокаралар режалаштириб қўйилди.
Қўшимча қилинишича, "Реал Мадрид" бу келишувни кейинчалик вазият ўзгариб кетмаслиги учун май ойидаёқ узил-кесил ҳал қилмоқчи.



