"Реал Мадрид" мухлислари учун ёмон хабар. Винисиуснинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди

Nozimov Nig'monxo'ja
19 ноя 2023, 08:38
"Реал Мадрид" клуби Бразилия миллий жамоаси сафида жароҳат олган Винисиус Жуниорнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

Бразилия миллий жамоаси вингери ЖЧ-2026 саралаши доирасида Колумбияга қарши ўйинда (1:2) жароҳат олиб, сафдан чиққани маълум қилинганди.

Мадрид клуби хабарига кўра, 23 ёшли футболчининг болдир суяги мушаклари узилган. Оқибатда Винисиус 2,5 ой давомида майдонга туша олмайди.

Шу тариқа, "Реал"нинг жароҳат олган ўйинчилари 8 нафарга етди. 

Ўхшаш янгиликлар


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.com