«Реал Мадрид» Лунинга ультиматум қўйди

Khoja
15 июн 2024
«Реал Мадрид» Андрей Лунинга ультиматум қўйди.

Агар украиналик дарвозабон 30 июнга қадар шартномани узайтиришга рози бўлмаса, мадридликлар уни трансферга қўяди. «Қироллик клуби» 25 ёшли дарвозабони 40 миллион еврога сотишга тайёр.

Маълумот учун, Лунин ўтган мавсум «Реал Мадрид» сафида 31 та учрашувда майдонга тушди. Унинг амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар мўлжаллаган.

Унга аввалроқ Мадриднинг бошқа бир жамоаси «Атлетико» жиддий қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com