UZ

«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин Янгиликлар

«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин

Гап Даниель Себальос ҳақида кетмоқда.

Mundo Deportivo нашри маълум қилишича, «Милан» жамоаси ярим ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Даниель Себальоснинг ўзи ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида фаолиятини Италияда давом эттиришга қарши эмаслигини маълум қилган. Даниель Себальосга «Милан»дан ташқари, «Бетис» ва «Атлетико» жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Даниель Себальос жорий мавсум барча мусобақаларда 21 та учрашувда майдонга тушди. Унинг майдондаги дақиқалари 505 дақиқани ташкил қилади. Бу ҳар бир учрашув учун ўртача 24 дақиқа дегани.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика