

35 ёшли французнинг клуб билан шартномаси ёзда ниҳоясига етади, шартнома муддатининг узайтирилиши эса сўроқ остида турибди.
Испан матбуоти хабарларига кўра, мадридликлар "Наполи"нинг нигериялик ҳужумчиси Виктор Осимхенни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликлар футболчи учун тахминан 60 миллион евро таклиф қилмоқчи. Футболчига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқмоқда.
Осимхен жорий мавсум А Серияда 15 та ўйинда майдонга тушди ва 13 та гол урди. Айни дамда Виктор А Сериянинг энг яхши тўпурари ҳисобланади.



