UZ

"Реал" Луниннинг келажаги борасида бир қарорга келди Янгиликлар

"Реал" Луниннинг келажаги борасида бир қарорга келди

Ҳаммаси ўйинчининг ўзига боғлиқ.

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабон Андрей Лунинни ўзида сақлаб қолмоқчи ва у учун янги шартнома тайёрлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2025 йилнинг июнигача амал қилади. "Қаймоқранглилар" футболчига янги битим таклиф қилишга ва уни узоқроқ муддатга клубда қолдиришга тайёр. Бироқ ҳаммаси ўйинчининг ўзига боғлиқ бўлади.

Лунин жорий мавсум Тибо Куртуанинг жароҳати туфайли "Реал"нинг асосий дарвозабони ҳисобланади. Бироқ кейинги мавсумда украиналик яна иккинчи рақамга айланади. Бельгияликнинг қайтиши унинг келажаги ҳақидаги қарорларига таъсир қилиши мумкин.

25 ёшли посбон ушбу мавсум барча турнирларда 23 та ўйин ўтказиб, шулардан 10 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
22 мар 22:03:09
Okeni Arsenali qaytdi!
Lunin realni kelajakdagi asosiy posboni buladi qolsa.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика