"Реал" Луис Суарес борасида яна музокараларни бошлайди

Tolibjon Qosimov
15 май 2014, 13:49
"Реал" президенти Флорентино Перес яқин орада "Ливерпул" билан 27 ёшли ҳужумчи Луис Суарес борасида музокара бошлайди, деб хабар бермоқда "Daily Telegraph" нашри.
"Қироллик клуби" уругвайлик ҳужумчи учун 70 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр эканлиги ҳақида хабар чиққанди.

Суарес эса клубда қолиш ёки кетиш борасидаги фикрларини тез-тез ўзгартириб турибди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net