"Реал" Лопетегини бугун таништирмоқчи

Narzulla Saydullayev
14 июн 2018, 09:15
"Реал" ўзининг янги бош мураббийи Хулен Лопетегини 14 июнь куни кечқурун таништирмоқчи.

Кеча Лопетегини Испания терма жамоасидан ҳайдаб юборишди. Мураббий бугун тонгда Мадридга етиб боради. Агар 51 ёшли мураббий рози бўлса "Реал" Европа вақти билан соат 19.00да уни таништиради.

"Реал" Лопетегини имкон қадар вақтлироқ таништирмоқчи, шунда жамоа янги мавсумга режаларни тузишни бошлайди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com