

Трансферни қишки трансфер ойнасида амалга ошириш деярли имконсиз. Мадридликлар футболчи билан ёзда текинга шартнома имзолашни режалаштиришмоқда. Англиялик Мадридга йўл олишга тайёр. У "Ливерпуль"нинг келишувни узайтириш борасидаги барча таклифларини рад этди.
Трент Александер-Арнольднинг "Ливерпуль" билан шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Англиялик ярим йилдан сўнг эркин агентга айланади. Ҳимоячи жорий мавсум 22та ўйинда майдонга тушиб, 5та ассист қайд этди.



