«Реал» – «Ливерпуль». Касильяс ЕЧЛнинг мутлоқ рекордчиси

Narzulla Saydullayev
5 ноя 2014, 07:50
«Реал» дарвозабони Икер Касильяс ЕЧЛ 4-турида «Ливерпул»га қарши ўйинда майдонга тушди.
Шундай қилиб, 33 ёшли дарвозабон мусобақада ўйин ўтказиш борасида якка пешқадам бўлиб олди.

Айни пайтда Касильяс ҳисобида 144та ўйин бор. Бу борада у «Барселона» ярим ҳимоячиси Хавини (143та ўйин) ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Касильяс «Реал» сафида 1998 йилдан буён фаолият олиб бормоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru