

“Ливерпуль” билан келишувга эришилса, трансфер ёзда амалга ошиши мумкин. Аввалроқ, “Астон Вилла” устози Стивен Жеррард Гомесни ўз жамоасида кўришни хоҳлаётгани хабар қилинганди.
24 ёшли инглиз жорий мавсум “қизиллар” либосида 9 ўйинда қатнашди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йил ёзигача мўлжалланган.



