"Реал" "Лилль" футболчиси учун курашга қўшилди
04 апр 2020 11:41
Янгиликлар
"Реал" "Лилль" футболчиси учун курашга қўшилди
"Лилль" ярим ҳимоячиси Бубакари Сумаре Мадриднинг "Реал" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Испания клуби ёзда жамоанинг ўрта чизиғини кучайтирмоқчи ва ёш хавбекни харид қилишга ҳаракат қилиб кўради.
Франциялик футболчига шунингдек "Ливерпуль" ва "Барселона" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Сумаренинг "Лилль" билан тузган шартномаси 2022 йил июнига қадар мўлжалланган.
21 ёшли ўйинчи жорий мавсум жамоаси сафида 30та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этган.
Фикрлар