UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  0 17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  24 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  34 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  3 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  8 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0

"Реал" бир амаллаб "Леванте"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Реал" бир амаллаб "Леванте"ни мағлуб этди

"Реал" ҳамда "Леванте" ўртасидаги Испания чемпионати 4-тур учрашуви якунига етди.

Реал Мадрид

Карим Бензема - 25', Карим Бензема - 31', Каземиро - 40'

Примера Дивизион . 4-тур

14/09/2019, 16:00

2
:
3
Тугади

Леванте

Борха Майораль - 49', Гонсало Мелеро - 75'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 60726 томошабин

Бош ҳакам: Ricardo De Burgos

45'
90'
25'  Карим Бензема
25'  Даниэль Карвахаль
28'  Каземиро
31'  Карим Бензема
31'  Хамес Родригес
40'  Лукас Васкес
40'  Каземиро
40'  Винисиус Жуниор
60'  Каземиро (Эден Азар)
60'  Серхио Рамос (Эдер Милитан)
83'  Карим Бензема (Лука Йович)
49'  Борха Майораль
49'  Карлос Клерк
56'  Никола Вукчевич (Энис Барди)
68'  Оскар Дуарте (Гонсало Мелеро)
68'  Рубен Рочина (Рохер Марти)
75'  Гонсало Мелеро
75'  Хосе Кампанья
80'  Рубен Весо
90'  Карлос Клерк


"Реал" – "Леванте" 3:2

"Сантьяго Бернабеу"

Голлар: 1:0 – 25 Бензема, 2:0 – 31 Бензема, 3:0 – 40 Каземиро, 3:1 – 49 Майораль, 3:2 – 75 Мелеро.

"Реал": Куртуа, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос (Милитао, 60), Васкес, Каземиро (Азар, 60), Кроос, Хамес, Винисиус Жуниор, Бензема (Йович, 83).

"Леванте": Фернандес, Дуарте (Мелеро, 68), Везу, Клерк, Мирамон, Рочина (Рохер Марти, 68), Кампанья, Вукчевич (Барди, 56), Постиго, Майораль, Моралес.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (28), Васкес (40), Везу (80), Клерк (90).



БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 

90+4. Моралес тўпни жамоадошларига узатаман деб дарвозага зарба бериб юборди, бироқ тўп ташқи томондан тўрга тегди.

90+2. ЗАРБААА! Куртуа жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Бош билан берилган зарба яқин масофадан амалга оширилганига қарамасдан, бельгиялик посбон ўзини кўрсата олди.

90. Азар гол уришни жудаям истаяпти, аммо "Леванте" футболчилари фоллар ёрдамида бельгияликнинг истагига қарши чиқишмоқда.

87. "Леванте" ҳужумлари сони сезиларли даражада кўпайиб қолди. Сўнгги дақиқалар жуда қизиқ ўтадиган кўринади.

86. Ўзгариш: Лука Йович Карим Бензема ўрнига майдонга тушди.

81. Жамоалар тезкор ҳужумлар билан алмашишдан чарчашмаяпти, бироқ сўнгги аниқ зарбани берадиган футболчи топилмаяпти.

80. Чап бурчак байроқчаси олдида Азарга нисбатан қоида бузилди. Стандартни Хамес амалга оширади.

78. Бензема қулай вазиятдан дарвозага зарба бериш вазифасини эплай олмади. У тепган тўп умуман бошқа тарафга кетди.

77. "Леванте" ҳужумлари тўхтамаяпти. Зидан эса шогирдларини олдинга ўтишга чорлаяпти.

75. ГОООЛ! Гонсало Мелеро бурчак байроқчаси ёнидан узатилган тўпни дарвозага боши билан жойлаб қўйди. Интрига қайтди! 3:2

73. Ўйин темпи бироз пасайди ва "Леванте" ҳам комбинацион ҳужумларга ўта бошлади.

66. АЗААААР! Эден ЛаЛигадаги дебютида гол уришга жуда яқин келди, аммо дарвозабон Айтор бельгияликни бундай бахтдан мосуво қилди.

62. ГОООЛ! Лекин ҳакам голни ҳисобга олмади. "Реал" футболчисида офсайд бор экан. "Реал

60. Ўзгариш: Эден Азар Касемиро ўрнига майдонга тушди.

58. Ҳозир "Реал" учун тарихий воқеа юз беради, Эден Азар майдонга тушишга тайёргарлик кўряпти.

57. БЕНЗЕМААА! Карим жарима майдончаси чизиғи олдида бир рақибини алдаб, ўнг оёғида дарвозанинг узоқ бурчагига зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди.

53. Ҳисоб қисқарганидан сўнг "Реал" бир нечта тезкор ҳужум амалга оширди, бироқ уларнинг ҳеч бири гол  билан якунланмади.

49. ГОООЛ! "Реал" футболчиси Тибо Куртуа дарвозасини ишғол қилди. Бу автогол эмас. Шунчаки "Қироллик клуби"нинг "Леванте"да ижарада ўйнаётган футболчиси Борха Майораль ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди ва уни нишонламади.

47. Азарни кутаётганлар учун: Таркибларда ҳеч қандай ўзгариш йўқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Ҳисоб 3:0 лигича қолди. ВАР тизими орқали аниқланган офсайд ҳисобга олинмади.

ТАНАФФУС

45+1. Такрорий лавҳада Бензема гол бўлишидан олдин тўпни қабул қилаётганда офсайдда эканлиги кўрсатилди. Танаффусдан кейин рефери голни бекор қилиб, иккинчи бўлим 2:0 ҳисоби билан бошланиши мумкин.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Винисиус Жуниор бир ўзи тўп билан рақиб жарима майдончаси олдигача кириб келди ва йиқилди, аммо ҳакам "Леванте" қоида бузмаганига ишора қилиб, баҳсни давом эттириш мумкинлигини кўрсатди.

40. ГОООЛ! 3:0! Касемиро ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Бразилиялик ярим ҳимоячи Винисиуснинг қанотдан ерлатиб узатган тўпидан сўнг, деярли бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Тўхтанг! Ҳакам ВАРга мурожаат қилди, лекин гол бекор қилинмади.

34. Марсело жароҳат олди. Шифокорлар майдонда унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда, захира ўриндиғида эса ҳаракат кузатилди. Зидан Ферлан Мендини чигал ёзди машғулотларга юборди.

31. ГОООЛ! Яна Бензема! Хамес Бенземанинг бош билан ютиб берган тўпни францияликка қайтариб, уни дарвозабон билан бирга-бир чиқарди. Карим айёр зарба билан посбонни мағлуб этди ва ҳисоб 2:0.


25. ГОООЛ! Карвахаль ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ташлади, тўп тўппа-тўғри Карим Бенземанинг бошига борди. Франциялик эса аниқ зарба билан ҳисобни очди. 1:0

23. Айни дамда катта устунлик "қаймоқранглилаР" томонида. "Реал" рақибни ўз жарима майдончасига "қамаб", дарвозани ўққа тутмоқда.

21. Зарбааа! Бензема жарима майдончаси чизиғи устидан дарвозанинг узоқ бурчагига зарба берди. Айторнинг маҳорати эвазига "Леванте"ни муқаррар голдан қутқариб қолди.

16. Кроос бу сафар жарима майдончаси ичидан зарба берди, Абарискета тўпни қайтарди, германияликнинг иккинчи зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпидан наф чиқмади.

13. Тони Кроос Айтор Абарискета қўриқлаётган дарвозани узоқ масофадан ишғол қилишга уриниб кўрди, ноаниқ зарба.

10. Эден Азар бугун ЛаЛигадаги дебют учрашувини ўтказиши мумкин.

9. Бензема Карвахаль узатмаси туфайли дарвозабон билан деярли бирга-бир чиқди, аммо франциялик тўпни ўзига тўғирлай олмади ва дарвозабон хавфни бартараф этди.

7. Ижара асосида "Леванте" шарафини ҳимоя қилаётган "Реал" ҳужумчиси Борха Майораль "Қироллик клуби" дарвозасини ишғол қилишига бир неча сантиметрлар етишмади. Унинг бош билан берган зарбаси дарвоза ёнгинасида ўтиб кетди.

6. Айтганча, Хамес Родригес яна "Реал" таркибида. Уни кутганлар кўп бўлса керак?

2. Айни дамда Мадридда ёмғир ёғмоқда. Ҳаво ҳарорати 21+

1. Учрашув бошланди! 


- Жамоалар майдонга чиқиб келди, таркиблар билан пастроқда танишиб олишингиз мумкин.

- Ассалому алайкум сайтимиз ўқувчилари. Бир неча дақиқалардан сўнг Зинедин Зидан бошчилигидаги "Қироллик клуби" ҳамда Пако Лопес шогирдлари ўртасида ўтказиладиган баҳсга старт берилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика