

El Desmarque нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" Кулибалини ўз сафига қўшиб олиш учун хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич билан хайрлашишга ҳам тайёр. Модрич келишувнинг бир қисми бўлиши кутилмоқда. Олдинроқ Неапол клуби ўз ҳимоячисини 120 миллион евродан камига қўйиб юбормаслигини эълон қилганди.
"Реал" президенти Флорентино Перес "50 млн. евро + Модрич" кўринишидаги таклиф "Наполи"ни рози қилишига умид боғламоқда.



