"Реал" Кристиан Пулишичга қизиқмоқда

Alisher
17 авг 2019
Мадриднинг "Реал" клуби бор эътиборини "Челси" хавбеки Кристиан Пулишичга қаратган.

"Қироллик клуби" 20 ёшли америкалик ўйинчини ПСЖ ҳужумчилари Неймар ва Килиан Мбаппе ўрнига харид қилмоқчи.

Мадридликлар агар парижликларнинг футболчилари билан шартнома имзолай олмаса, бор эътибор Пулишичга қаратилади.

20 ёшли АҚШ терма жамоаси ўйинчиси "Челси"га шу ёзда Дортмунднинг "Боруссия" клубидан келиб қўшилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Пулишич айнан "Боруссия" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.


AlisherМуаллиф
Манба: AS