"Реал" Конатега қизиқиш билдирмоқда

Alisher Ostonov
2 янв 2023
"Реал" "Ливерпуль" ҳимоячиси Ибраима Конатега қизиқмоқда.

Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти ЖЧ-2022да футболчининг ўйинидан таассурот олган ва клубнинг мавсум якунлангандан сўнг ёзги трансфер ойнасида 23 ёшли француз билан шартнома имзолашини хоҳлайди.

Конате "Ливерпуль"да 2021 йилнинг июлидан бери ўйнайди. У 2022/23 йилги мавсум мерсисайдликлар сафида барча мусобақаларда 4та ўйинда майдонга тушди.

Transfermarkt портали Конатени 35 миллион еврога баҳоламоқда.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: MediaFoot