

"Реал" келаси ёзда эркин агентга айланадиган 29 ёшли футболчи учун даъвогарлардан биридир.
Олдинроқ, Киммихнинг хизматларига "Барселона" қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда учта ўйинда майдонга тушди.
Киммихнинг "Бавария" билан меҳнат шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.



