

"Marca" хабарига кўра, мадридликлар ўз сафини "Челси" посбони Тибо Куртуа билан кучайтириб олади. Ҳозирча томонлар музокараларни давом эттиришмоқда. Барчаси мундиал якунланишига боғлиқ бўлиб турибди.
Манбага қараганда, Куртуа бунга оғзаки равишда розилик бериб бўлган. Трансфернинг амалга ошиши эса кейинги ҳафтада содир бўлади.


