

Мадрид клуби португалиялик футболчи билан 2021 йил ёзига қадар шартнома тузади, деб хабар бермоқда Marca нашри.
Келишувнинг барча шартлари аниқ бўлиб улгурган, фақатгина муддат ўзгариши мумкин. Роналду «Реал»да энг кўп маош олувчи футболчи бўлиб қолаверади.
Айни пайтда 31 ёшли ҳужумчи ҳафтасига 410 минг евро маош олмоқда.


