"Реал" Каземирони сотиб юбормоқчи эмас

Mirjalol Normatov
14 фев 2021, 14:14
Ярим ҳимоячи Каземиро ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Реал"ни тарк этмайди.

Гарчи клуб айни дамда молиявий қийинчиликларга учраётган бўлса-да, "Реал" раҳбарияти бунга қадар Каземиро борасида келиб тушган таклифларга рад жавобини берган ва шу тарзда давом этади.

Ўтган ёзда Каземирога ПСЖ томонидан конкрет таклиф тушган, аммо "Реал" футболчисини қўйиб юбормасликни лозим топган.

Ярим ҳимоячининг "Реал" билан шартномаси 2023 йилда якунига етади. У ушбу мавсумда ЛаЛишада 19 ўйинда 4 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›