"Реал" ишқибозлари Мората ва Симеонени ҳақоратлашди
05 фев 2020 10:48
Янгиликлар
"Реал" ишқибозлари Мората ва Симеонени ҳақоратлашди
"Реал" мухлислари Ла Лига 22-тури доирасидаги "Атлетико" (1:0)га қарши ўйинда "Атлетико" футболчиси ва мураббийини ҳақоратлашган.
Ишқибозлар "Сантьяго Бернабеу"да: "Мората - каламуш" ва "йўқол "Ванда Метрополитано"га", шунингдек Симеонени "жирканч ҳиндуий" ва бошқа ёмон сўзлар билан ҳақоратлашган.
Ла Лига "Реал" фанатларининг бу ишларини қоралади, аммо лиганинг хабарига кўра, "стадионнинг қолган қисмини ўйин давомида ўзини яхши тутган".
Альваро Мората эса 50-дақиқадаёқ ўз ўрнини Тома Лемарга бўшатиб берди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Атлетико" президенти Энрике Сересо Альваро Моратага нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатилганини ва пенальти берилиши керак бўлганини айтган эди.
Бундан ташқари, "Атлетико" собиқ хавбеки Донато ўзи ўйнаган пайтларда ҳакамлар доим "Барса" ва "Реал"га ён босганини айтиб ўтди.
Фикрлар