"Реал" ижарадаги футболчисини муддатидан олдин ортга қайтармоқчи

Alisher
25 дек 2019, 17:58
Ярим ҳимоячи Мартин Эдегор муддатидан олдин "Реал"га қайтади.

Ижара асосида "Реал Сосьедад"да ўйнаётган футболчи мавсум сўнггида Мадрид клубига қайтиши кутилмоқда.

Эдегор Баскония клубида 2 мавсумни ўтказиши режалаштирилган эди, аммо "қироллик клуби" 2020 йилнинг ёзида уни жамоага қайтармоқчи.

"Сосьедад" ва Мадрид клуби ўртасида яхши муносабатлар бор, шу сабабдан футболчининг қайтиши борасида муаммолар бўлмайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›