

AS хабарига кўра, "Реал" ҳужумчиси Лука Йович "Милан" қизиқишлари доирасига тушиб қолган. "Россонери" 22 ёшли ҳужумчини жамоадан кетиши кутилаётган Златан Ибрагимовичнинг ўрнига олиб келмоқчи. Сўнгги пайтларда швециялик футболчи раҳбарият билан тез-тез мунозарага бормоқда.
Қайд этилишича, миланликлар Йовични бир мавсумга сотиб олиш имконияти билан ижарага олмоқчи.
Ушбу мавсумда Йович 15 ўйинда 2 гол ва 1 ассист қайд этди.



