

"Қаймоқранглилар" раҳбарияти ўйинчини энг яқин трансферлар ойнасида сотиб юбормоқчи. Бу ҳақда инглиз матбуоти бонг урмоқда.
Йович Лондоннинг икки клубига, яъни "Челси" ва "Тоттенхэм"га таклиф қилинган.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ўтган йили Йович учун 60 миллион евро тўлаган эди.
Футболчи жорий мавсум Ла Лигада 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этган.



