"Реал" ҳужумчи сотиб олишга яқин турибди

Aslanov Jasurbek
25 дек 2017, 11:14
"Реал" тез орада "Валенсия" ҳужумчиси Рафаэль Мирни сотиб олиши мумкин.

"Қироллик клуби"дагилар 20 ёшли футболчини аввал "Кастилья"га (ёшлар жамоаси) ўтказишмоқчи. Айни дамда "Валенсия"нинг иккинчи жамоасида тўп тепаётган Мир испан футболининг истиқболли футболчиларидан ҳисобланади.

Мир ва "кўршапалаклар" ўртасидаги битим 2018 йилнинг ёзигача амалда ва у шартномани узайтирмоқчи эмас. Олдинроқ бу ҳақда "Валенсия" спорт директори Матео Алемани ҳам айтган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS