"Реал" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди

Sherzod Nurmatov
5 дек 2023, 16:12
"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль йил сўнгига қадар майдонга тушмайди, дея хабар берди Фабрицио Романо.

31 ёшли Карвахалнинг мушак жароҳати мавжуд. Тикланиш учун 3-4 ҳафта керак бўлади. Ҳимоячи 2024 йилнинг 10-14 январь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Испания Суперкубогида ўйнашга тайёр бўлиши кутилмоқда.

Карвахаль жорий мавсум "Реал" сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano