"Реал" футболчиси жароҳат сабаб 1,5 ойга сафдан чиқди

Aziz Tukhtamuradov
13 янв 2023, 08:29
"Реал" футболчиси Лукас Васкес катта эҳтимол баҳоргача сафдан чиқди.

У Испания Суперкубоги доирасида "Валенсия"га қарши ўйинда оёғидан жароҳат олганди. Маълум бўлишича, футболчи тикланиши учун тахминан 1,5 ой вақт керак бўлади. 

Ушбу мавсумда Васкес Ла Лига доирасида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca